Баку Алиевнинг Испанияга боришдан бош тортиши сабабини очиқлади
Олам
−
04 Октябрь 2023
6609Озарбайжон 5 октябрга белгиланган Гранада музокараларини, жумладан, Франция ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг арманпараст баёнотлари нуқтаи назаридан рад этди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг APA агентлиги хабар бермоқда.
Хусусан, нашр Франциянинг Арманистонга қурол етказиб бериш режалари ҳақидаги баёнотларига ишора қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Озарбайжон томони Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳам музокараларга таклиф қилишни сўраган, бироқ Париж ва Берлин бунга қарши чиққан. Ушбу келишмовчилик учрашувнинг муваффақиятсиз бўлишига яна бир сабаб бўлди.
Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашуви Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити доирасида бўлиб ўтиши керак эди. Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили таъкидлаганидек, Европа Иттифоқи Париж, Берлин ва Брюссель иштирокида “икки плюс уч” форматида музокаралар ташкил этишга ҳаракат қилган.
Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Европа сиёсий ҳамжамиятининг Прага ва Кишинёвдаги биринчи ва иккинчи саммитлари доирасида учрашди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Чехия пойтахтида Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель иштирокида бўлиб ўтган бўлса, жорий йилнинг июнь ойида эса Молдова пойтахтида Франция, Германия ва Европа Иттифоқи иштирокида “икки плюс уч” форматида музокаралар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Испаниянинг Гранада шаҳрига ташриф буюришдан бош тортди.
Аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Франция Арманистон билан ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини айтиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь