Баку ҳеч қандай шартларсиз Лочин коридорини блокдан чиқариши керак – Ереван

Олам

image

Озарбайжон ҳеч қандай шартларсиз ва ўз мажбуриятларига мувофиқ Лочин йўлагини блокдан чиқариши керак. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян бугун, 20 февраль куни АҚШнинг янги элчиси Кристина Квинга баёнот берди. 

“Тоғли Қорабоғнинг Озарбайжон томонидан ноқонуний блокадага олинишига келсак, Арарат Мирзоян Озарбайжон томони 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнот билан ўрнатилган Лочин коридори режимини ҳеч қандай дастлабки шартларсиз тиклаши кераклигини таъкидлади”, дейилади Арманистон ТИВ хабарида.  

Аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Мюнхенда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувдан сўнг Арманистон ва Озарбайжон чегарасида, жумладан, Лочин райони яқинида чегара постларини ташкил этишни таклиф қилганини маълум қилган эди.

2022 йил 12 декабрда ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини (Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл у орқали ўтади) тўсиб қўйган. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди. 

Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг