Бахтиёр Саидов Европа дипломатияси раҳбари билан гаплашди
Олам
−
07 Январь
1570Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Суҳбатимиз давомида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасидаги қатор мавзуларни қамраб олдик. Минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик жадал суръатлар билан юксалиб бораётганлигини таъкидладик. Кўплаб натижаларга эришдик, ҳали олдимизда янада кенгроқ имкониятлар мавжуд", деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, вазир бу йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммитини интиқлик билан кутаётганини билдирган.
Маълумот учун, Кая Каллас ўтган йилнинг октябридан бери Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили лавозимида ишлаб келмоқда. У эстониялик ҳуқуқшунос, сиёсатчи ва давлат арбоби бўлиб, 2021 йилнинг 26 январидан 2024 йил 15 илига қадар Эстония бош вазири лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ислоҳотлар партияси раиси, Европа Либераллар ва Демократлар Альянси аъзоси бўлган.
LiveБарчаси