Бахтиёр Саидов Кореядаги самолёт ҳалокати бўйича таъзия билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Кореянинг Муан халқаро аэропортида содир бўлган самолёт ҳалокати бўйича ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазир ўзининг Теlegram саҳифасида ёзди.

“Корея Республикасининг Муан халқаро аэропортида юз берган фожиали самолёт ҳалокатидан чуқур қайғудамиз. Ташқи ишлар вазирлиги номидан ушбу даҳшатли воқеада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дея ёзган Саидов.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 декабрь куни Жанубий Кореядаги аэропортда бортида 181 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Самолёт мамлакат жануби-ғарбидаги Муан халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва қўниш йўлаги ташқарисидаги тўсиққа урилиб, ёниб кетган.

Хабар қилинишича, ичида 175 йўловчи ва олти нафар борт ходими бўлган Jeju Air самолёти Таиланднинг Бангкок шаҳридан қайтаётган ва қўнаётган вақтда аварияга учраган. Йўловчиларнинг 173 нафари Жанубий Корея фуқароси ва икки нафари Таиланд фуқароси бўлган. Ҳалокатга учраган Boeing бир кун олдин ҳам бортдаги фавқулодда вазият тўғрисида хабар берган. Ўшанда ҳаво кемаси парвозни давом эттиришдан олдин мажбурий қўнишни амалга оширган. Сўнгги маълумотларга кўра, 179 киши ҳалок бўлган. Омон қолган икки киши – бир йўловчи ва экипаж аъзоларидан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Бахтиёр Саидов самолёт ҳалокати Ташқи ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг