Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди

Жамият 41749
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълумот ўрнида, мазкур тайинловга қадар ушбу лавозимда Рустам Иноятов ишлаб келаётган эди. 

Фото: Бахтиёр Исломов

Қайд этилишича, Бахтиёр Исломов бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Исломов маслаҳатчи ўринбосарлигидан аввал Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси сифатида фаолият юритган. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2789
Рейтинг: 3
Теглар
t
×