“Бахти Ташкентский”нинг судини ёритган журналист ИИБга чақирилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда “Бахти Ташкентский” номи билан танилган криминал авторитет Бахтиёр Қудратуллаев ва у билан бирга жиноят содир этганликда айбланаётган яна 36 кишига қўйилган айблов юзасидан жорий йилнинг 3 июнь куни бўлиб ўтган судда прокурор айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Бахтиёр Қудратуллаев эса ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди. Ушбу суд мажлисини ёритиб бораётган “Дарё” журналисти Отабек Қўлдошев Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ 405-сонли таянч пунктига чақирилган. Нашрга кўра, судга раислик қилган судья Толибжон Обидов журналист устидан шикоят қилган.

“Дарё”нинг ёзишича, жорий йилнинг 22 июнь куни таҳририятнинг журналисти Қўлдошевдан тушунтириш хати олинган. Журналист билан мулоқот қилган профилактика катта инспектори, подполковник Хайрулла Дўстов унга жорий йилнинг 3 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносидаги очиқ судда янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи саналаётганини айтган. Шу сабаб ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан тақдимнома киритилганини билдирган. Аммо гумонланувчи сифатида ИИБга чақирилган журналист шикоят нусхаси билан таништирилмаган.

“2024 йилнинг 21 июнь куни “Дарё” журналистини дабдурустдан ИИБ ходими излай бошлади. Ваҳоланки, чиққан хабар “Дарё” интернет нашрида эълон қилинган ва бу хабарнинг эгаси тўғридан тўғри сайт ҳисобланади – айнан бир нафар журналист эмас. 22 июнь куни эса журналист ИИБга чақирилиб, устидан ёзилган шикоят аризаси билан таништирилмаган ҳолда тушунтириш хати ёздириб олинди”, дейилади нашр хабарида.

Манбанинг қўшимча қилишича, журналист Отабек Қўлдошевнинг “Хўш, нима айб қилдим? Қайси ишим хато?”, деган саволига профилактика инспектори “Ўша кунги судда видео олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатганингиз учун”, деган жавобни берган. Шунингдек, ИИБ ходимлари журналист олиб чиққан маълумот хорижий ОАВда чиқиб кетганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Тошкент ИИБ Бахти Ташкентский Дарё Отабек Қўлдошев Толибжон Обидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг