“Бахти Ташкентский” иши доирасида судланганлардан бири вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

“Бахти Ташкентский” иши доирасида 8 йил-у 2 ойга қамалган Шукурали Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Кеча, 19 июль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш доирасида судланганларга ҳукм ўқилганди. Суд ҳукмига кўра, 60 ёшли Шукурали Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ суд Бахтиёр Қудратуллаевни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, унинг акаси Шуҳрат Қудратуллаевни 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш, ўғиллари Бекзод Зафаров ва Ихтиёр Қудратуллаевга 11 ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш, мазкур иш доирасида судланганлар орасидаги ягона аёл судланувчи Наргиза Жуманиёзовани эса 4 йил-у 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Baxti Tashkentskiy

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар