Бабаян уч шарт билан “Локомотив”да иш бошлади

Спорт

image

Охири йўқ танқидларга дучор бўлган мураббий Самвел Бабаян “Локомотив” футбол клубида фаолиятини бошлади. У “Локомотив” профессионал футбол клуби президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди. 

“Футбол мухлисларига яхши маълум, Самвел Бабаян асосан “Пахтакор” футбол клубидаги бир неча йиллик фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Унинг катта тажрибаси ҳамда ўзбек футболидаги самарали меҳнатини инобатга олиб “Локомотив” ПФК раҳбарияти ишга таклиф этди. 

Самвел Бабаян “Пахтакор”даги фаолияти давомида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. У раҳбарлик қилган йиллари “Пахтакор” 9 бор мамлакат миллий чемпионати ҳамда 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби деб топилган. Бундан ташқари “Пахтакор”нинг икки бор (2002/2003, 2004) Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига етиб боришида, 2002 йил мавсум якунларига кўра “Осиёнинг энг яхши футбол клуби” деб топилишида, шунингдек МДҲ Кубогининг 2007 йилги мусобақасида чемпион бўлиши ҳамда кейинги йил финалга қадар етиб боришида қўшган ҳиссаси катта”, дейилади хабарда.

Самвел Бабаян олдига “Локомотив” ПФК президенти Мансур Кучкарович Ражапов томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян Локомотив

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг