БААга борадиган йўловчилар учун муҳим янгилик эълон қилинди

Жамият 14120
image
-

Бирлашган Араб Амирликлари туристик ёки меҳмон визасида сафар қиладиган йўловчилар қайтиш чипталарини ҳам бирданига сотиб олиши керак. Бу ҳақда  “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бирлашган Араб Амирликлари иммиграция хизматининг талабларига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрдан бошлаб БААга кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилар бориш ва қайтиш авиачипталарига эга бўлишлари керак”, дейилади “Uzbekistan Airways” нинг хабарида.

Аввалроқ, БАА пойтахти Абу-Дабидаги аэропортларда одамлар ва юкларни ташиш учун электр ёрдамида ҳаракатланадиган вертикал учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 488
Рейтинг: 3
t
×