БААга борадиган йўловчилар учун муҳим янгилик эълон қилинди
Local
−
12 November 2022 16195 1 minute
Бирлашган Араб Амирликлари туристик ёки меҳмон визасида сафар қиладиган йўловчилар қайтиш чипталарини ҳам бирданига сотиб олиши керак. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Бирлашган Араб Амирликлари иммиграция хизматининг талабларига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрдан бошлаб БААга кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилар бориш ва қайтиш авиачипталарига эга бўлишлари керак”, дейилади “Uzbekistan Airways” нинг хабарида.
Аввалроқ, БАА пойтахти Абу-Дабидаги аэропортларда одамлар ва юкларни ташиш учун электр ёрдамида ҳаракатланадиган вертикал учиш ва қўниш таксиларини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28