БААдаги осмонўпар бино аланга ичида қолди (видео)

Олам 10685
image

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида осмонўпар бинода йирик ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бино аланга ичида қолганини кўриш мумкин. Ёнғин Abbco номи билан машҳур бўлган 48 қаватли турар-жой  биносида юз берган. Ёнғин 8-қаватдаги квартира ошхонасида келиб чиққан.

Ёнғин сабаб атрофдаги 5 та бинодаги одамлар эвакуация қилинган. Ҳодисада ҳалок бўлганлар ва бинода қанча одам қолгани ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирча 7 киши жароҳатлангани, уларнинг 2 нафари шифохонага ётқизилгани маълум. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинодан бақирган овозлар эшитиляпти.

Ҳозирда воқеа жойида ёнғин ўчириш хизмати ва тиббиёт ходимлари иш олиб боряпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 339
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×