БААда Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланди
Олам
−
23 Январь 2524 2 дақиқа
Бугун, 23 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўртасида уч томонлама музокаралар бошланди. Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳаён маълум қилди.
“Бирлашган Араб Амирликлари учала томон билан ҳам мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини қўллаб-қувватлаб келади. Бу узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ва стратегик шерикликни акс эттиради ҳамда айнан жиддий ва масъулиятли дипломатия энг зарур бўлган пайтда мамлакатга мулоқотни ташкил этишда ишончли воситачи ролини бажариш имконини беради”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, музокаралар 23 ва 24 январь кунлари, икки кун давом этади. Бунгача АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Украинадаги можарони тинч йўл билан тартибга солиш борасида олиб борилаётган ишлар қандай кетаётгани ҳақида гапирганди.
“Украиналиклар биз 90 фоизга тайёрмиз, дейишди… Аслида эса, менимча, ўтган дам олиш кунлари давомида бундан ҳам сезиларлироқ ютуқларга эришилди”, деган у.
Шунингдек, кеча, 22 январь куни Давосда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский учрашуви бўлиб ўтди. Оқ уй раҳбари ушбу учрашувни “яхши” деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида Россия, АҚШ ва Украина делегациялари иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси