БАА Президенти Россияга боради
Олам
−
18 Октябрь
3853Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 21 октябрь куни расмий ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
БАА Президенти Қозондаги BRICS саммити тадбирларида иштирок этади.
Россия Президенти Владимир Путин ва Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ўртасидаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади.
“Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокараларда Россия-БАА кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги вазият муҳокама қилинади”, дейилади хабарда.
Россия 2024 йилда BRICS’га раислик қилади. Бу йил ассоциацияга Миср, Эфиопия, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони қўшилди. BRICS таркибига Россия Федерацияси, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка ҳам киради.
30 дан ортиқ давлат раҳбарлари BRICS’нинг 16-саммитида иштирок этишини аллақачон тасдиқлаган. Саммитда Янги Тараққиёт Банки президенти Дилма Руссефф ҳам чиқиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Ашхободдаги “Замонлар ва цивилизациялар муносабатлари – тинчлик ва тараққиёт асоси” форуми иштирокчиларини Қозондаги BRICS саммитига таклиф қилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь