Баҳром Ашрафхонов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 780-сонли қарори билан Баҳром Баҳодирович Ашрафханов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Баҳром Ашрафханов 1969 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group’нинг Марказий Осиёдаги вакили, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 2000−2002 йилларда — Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари бўлган.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият олиб борган. 2018-2019 йилларда "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи​си лавозимида ишлаган.

Баҳром Ашрафхонов шу йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси молия вазири ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

янги Ашрафхонов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг