Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади

Жамият

image
Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига борди north_east

Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига борди

Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 21 апрель куни қабул қилинган “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида келтирилган.

Фармонга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди. У исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

Шунингдек, фармон асосида Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ушбу соҳалардаги барча жараёнларни мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгаш қуйидаги ташкилотларнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради:

  • Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази;
  • Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
  • Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази;
  • Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси;
  • бошқа диний-маърифий муассасалар.

Бундан ташқари, Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш фаолияти такомиллаштирилиб, унинг таркибига сиёсий арбоблар, жамоатчилик фаоллари, диншунос олим ва мутахассислар кузатувчи сифатида киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг