Баҳодир Жалоловсиз ўтадиган турнирнинг тўлиқ карди эълон қилинди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Humo Arena”да ўтказиладиган Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) “Чемпионлар оқшоми” мусобақасида иштирок этмайди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Гап шундаки, Жалолов ҳозирда бор эътиборини Париж Олимпиадасига қаратмоқчи, шунинг учун у олдида турган баҳсларда қатнашиш ниятида эмас. Унинг ўрнига хорватиялик боксчига қарши бошқа бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жаҳонгир Зокиров рингга кўтариладиган бўлди. 

Тўлиқ кард: 

  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев - Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон);
  • -71 кг: Иқболжон Холдоров - Рахманқўл Сагадат (Қозоғистон);
  • -63.5 кг: Мужибилло Турсунов - Жума Чоки (Танзания);
  • -60 кг: Элнур Абдураимов -  Cарлос Орнелас (Мексика);
  • +92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Смаки Агрон (Хорватия) ;
  • +92 кг: Майлк Хантер (АҚШ) - Артём Сусленков (Россия);
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Фатих Келес (Туркия);
  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Самуэль Кармона (Испания).

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов турнир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг