Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши бўлиши маълум қилинди

Спорт 11776
image
-

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга чиқади. Бу ҳақда “Daily Sentinel”нашри хабар берди.

Жорий йилнинг 10 июнь кун Showtime томонидан ўтказиладиган оқшомда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7 КО) рақиблик қилади. 8 раундга мўлжалланган жанг бокс оқшомининг марказий жанги бўлиши кутилмоқда.

Жангга чипталар 22 апрелдан бошлаб сотувга чиққан. Чипталар нархи 39 доллардан бошланади.

Маълумот ўрнида, Жалолов 18 март куни ўтказилган сўнгги жангида Дубайда Камил Соколовскига қарши рингга чиқиб, уни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Унгача эса декабрь ойида колумбиялик Хулио Сезар Калименони устидан биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, 2021 йилнинг апрель ойида латвиялик Кристапс Зуитсни нокаут эвазига таслим этган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 504
Рейтинг: 3
t
×