Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Спорт 17632
image

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди.  У америкалик чарм қўлқоп устаси Кёртис Харпер бўлиб, улар ўртасидаги жанг жорий йилнинг 26 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги бокс кечасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон вакили Жалоловнинг айтиши бўйича жанг 10 раунддан иборат бўлади. 

Маълумот учун, Кёртис Харпер профбоксда 22 та жанг ўтказиб, жангларнинг 14 тасида ғалабага эришган. 8 та тўқнашувда эса мағлуб бўлган. 

Унга рақиблик қилувчи ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов  профбоксда 11 та жанг ўтказган ҳамда баҳсларнинг барчасида муддатидан аввал ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Нурсултон Аманжолов Instagram'да Баҳодир Жалоловга ўзаро жанг ўтказиш маъносида мурожаат қилганди.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 698
Рейтинг: 2.9
t
×