Баҳодир Жалоловга  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони берилди

Спорт

photo_2023-08-30_17-13-05

Бугун, 30 август куни “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Президент юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади. 

Жумладан, бокс бўйича Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Руслан Абдуллаев ва Абдумалик Ҳалаков “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди. 

Тошкентда ўтган яна бир йирик мусобақа футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган футболчилардан Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Отабек Боймуродов ва Умарали Раҳмоналиевга “Келажак бунёдкори” медали топширилди.

Шунингдек, бир қатор спортчи ва мураббийлар турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг