Баҳодир Жалолов Олимпиададаги юришини ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Токио Олимпиадасида бокснинг +91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ўзининг илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди. 

Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Жалоловга озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев рақиблик қилди. Беллашув давомида устунликка эришган сурхондарёлик Жаҳон чемпиони ҳакамларнинг қарори билан ғалабага эришди. Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам улгурди.

Унинг чорак финалдаги рақиби ҳиндистон вакили Сатиш Кумар бўлади. У Ямайка вакили Рикардо Бровнга қарши рингга кўтарилди ва рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Жанг 1 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Бокс Токио Олимпиадаси

Баҳолаганлар

834

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг