Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди

Спорт

image

2024 йилги Париж ёзги Олимпиада ўйинлари тугашига оз фурсатлар қолди. Францияда ўтаётган ушбу спорт мусобақаларининг бокс баҳсларида +92 кг вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов рақиби, Испания шарафини ҳимоя қилаётган Айюб Гадфага қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган финал баҳсида Баҳодир Жалолов рақибини мағлубиятга учратди. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган Жалолов шу тариқа Париж Олимпиадасида ҳам олтин медални қўлга киритди.

Финалгача бўлган йўлда 30 ёшли Жалолов Норвегия, Австралия ва Германия вакилларини мағлубиятга учратганди.

Жалоловнинг ғалабаси ҳисобига Ўзбекистон делегациясининг турнирда жамғарган медаллари сони 13 тага етди. 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза. 

Бунгача боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг), Лазизбек Мулложонов (92 кг), Абдумалик Ҳалоков (-57 кг) ҳамда таэквондочи Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва дзюдочи Диёра Келдиёрова (52 кг), бундан ташқари эркин кураш бўйича Ўзбекистон байроғи остида чиққан асли доғистонлик Разамбек Жамалов (-74 кг)  Олимпиада чемпионлигини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси ниҳоясига етгач, ҳаваскор боксни буткул тарк этиб, бор эътиборини профбоксга қаратиши ҳақида хабар берилганди. Жалолов профбоксда 14 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган. У охирги марта профрингда 2023 йил 17 ноябрда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг