Баҳодир Жалолов гонорарларини нимага сарфлаганини маълум қилди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов жанглардан тушган даромадининг ярмини устозларига бергани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) берган интервьюсида маълум қилди.

“Тўғрисини айтсам, гонорарларимнинг ярмини устозларимга бердим. Шу вақтга қадар эришган ютуқларимнинг асосий сабабчилари устозларимдир. Даромадимнинг қолган қисмини оиламга сарфладим. Онамни Умра сафарига жўнатдим. Оиламдаги камчиликларимни тўлдирдим. Опа-сингилларимга қарашдим. Мени отам йўқ, ҳозир ота ўрнида сингилларимга отаман”, дейди Жалолов.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ҳозирда Париж-2024 Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. У охирги жангини ҳаваскор боксда Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилган “Константин Коротков” хотира турнири доирасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажоновга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Лазизбек Муллажонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг