Баҳодир Жалолов бўйдоқлик билан хайрлашмоқда (видео)

Спорт

image

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик профессионал боксчи, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг тўйи муносабати урф-одатларга кўра ош дастурхони ёзилди.

Йиғинга Ўзбекистоннинг кўплаб таниқли шахслари иштирок этди. Жумладан боксчига бахт тилаш учун ресторанга ўзбек спорти ҳукумати вакиллари Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарлари келди.

Никоҳ кечаси эса 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ҳозирда 29 ёшда. У профбоксда 14 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. Ҳаваскор боксда эса жаҳон ва Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Баҳодир Жалолов Очилбой Раматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг