Азиз Абдуҳакимов Туризм ва спорт вазири этиб маъқулланди
Жамият
−
08 Апрель 2021
4091Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқди. Бу ҳақда парламент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқди.
Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланган.
Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь