Ғазалкентда она-бола пичоқланди
Жамият
−
09 Март 2019
13893Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 22:40 ларда Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Марказий м.ф.й., Чирчиқ кўчаси 34-уйда яшовчи 1980 йил 15 январда туғилган И.У.нинг мурдаси ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати Бўстонлиқ тумани ИИБ навбатчилик қисми маълумотига асосан хабар берди.
Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 2003 йил 3 ноябрда туғилган фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 1 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, жори йилнинг 1 март куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
2 март куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, ж” бандлари, 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, терговнинг бориши устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
LiveБарчаси