Айтдик, қайтдик. АҚШ “жим турган” Россияга санкция қўлламоқчи
Олам
−
01 Февраль 2022
10728АҚШ Сенати шу ҳафтада Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда назарда тутилган Россияга қарши санкциялар пакетини келишиб олиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
“Умид қиламанки, биз келишиб олишимиз керак бўлган бир нечта тафсилотларни тугатамиз ва кейин олдинга интиламиз”, деган Конгресс юқори палатаси халқаро қўмитаси раҳбари Боб Менендес.
АҚШ сенатори Крис Мерфининг айтишича, мақсад пакетни “яқин кун ичида” якунлашдир. Томонлар Украина атрофидаги вазиятнинг тахмин қилинаётган кескинлашувидан олдин санкциялар қўллаш мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилмоқда. Мерфининг сўзларига кўра, Москва аллақачон “муайян оқибатларга лойиқ бўлган муҳим чегарани” босиб ўтган.
Менендеснинг қўмитадаги ҳамкасби, республикачи Жим Ришнинг айтишича, пакет бўйича муваффақиятга эришилмоқда.
Сенатор Бенжамин Кардин энг жиддий санкциялар ҳозирча сақланиб қолиши керак, деган фикрни билдирган, шунингдек, у Россияни SWIFT тизимидан узиш вариантини ҳам кўриб чиқиш керак, деб ҳисоблайди.
“Ўйлайманки, агар Украинага босқин бўладиган бўлса, бу вариант албатта муҳокама қилинишини аниқ тушунтирдик”, деган сиёсатчи.
Агентлик маълумотларига кўра, “Шимолий оқим-2” қувурига қандай муносабатда бўлиш масаласи ҳал этилмаган.
Аввалроқ, Буюк Британия Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлагани, улар “Кремль учун аҳамиятли” бўлган компаниялар ва шахсларга таъсир қилиши ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги ойларда Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашган. Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага “босқин” тайёрлаётганликда айбламоқда ва шу фонда Шарқий Европада ўз иштирокини кучайтирмоқда. АҚШ Россия ҳужумга ўтган тақдирда унга санкциялар жорий қилишини айтиб келаётганди.
Россияда барча даъволар рад этилмоқда. Кремль ва Ташқи ишлар вазирлиги “тажовузкорлик” ҳикояларининг мақсади Россия чегаралари яқинида хорижий гуруҳ яратиш эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Улар, шунингдек, кескинлашувнинг асосий сабаби қилиб Украинани қурол-яроғ билан таъминлаётган ва шу орқали уни ҳарбий саргузаштлар сари ундаётган АҚШ ва НАТО ҳаракатларини кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь