Айрим транспортларни бошқаришда “права” вақтинча талаб қилинмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда мопед, квадроцикл, трицикл, скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатилди. Бу бўйича кеча, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Келтирилишича, бу тадбир мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, умумий овқатланиш ва товарларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида амалга оширилади.

“Энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 сантиметр кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари, шу жумладан, худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадритцикл (квадротцикл), тритцикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатилади”, дейилади Президент қарорида.

Бунда транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон права етказиб бериш хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг