Айнан Хитойдан ёрдам олиш керак – Нурмат Отабеков хавотирларга жавоб берди

Жамият

image

Ижтимой тармоқларида Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда Хитойдан мутахассислар чақирмаслиги, бу ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида гаплар юрибди. Бу қанчалик асосли? Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков шу масалага ойдинлик киритди.

“Назаримда айнан Хитойдан ёрдам олиш керак. Негаки ушбу давлат коронавирус эпидемиясини енгиб, бутун дунёга касалликни енгиш имконияти борлигини исботлади. Мутахассислари эса қарийиб 4 ойлик карантин даврида катта тажрибага эга бўлишди. Хитой давлати ўзи ёрдам бераман деб турган пайтда, олди-қочди гапларга ишониб ундан воз кечиш жуда катта хато бўларди”, деди Отабеков.

Отабеков буйрак трансплантация жарроҳлик амалиёти ўтказган шахслар ҳамда бошқа сурункали соматик касалликларга чалинган аҳоли ҳам хавфли гуруҳга киришини таъкидлади.

"Демак, биз уларни касалланиб қолишдан ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликга эрта ташҳис қўйилиб, асоратлар юзага келмасдан туриб даволаш муолажалари бошланса, жиддий асоратларсиз даволаб юбориш имконияти сақланиб қолади ва мавжуд", дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Нурмат Отабеков

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг