Аёлларни эшик қисмаган. IELTSʼдан 9 балл олган илк ўзбек аёли билан интервью
Интервью
−
05 Июнь 2023
18312Ҳозирги кунда IELTS имтиҳонига топшириш худди бир модага айланди. Қандай аудиторияга кирмайлик, “инглиз тилини ўрганяпман”, “IELTS олмоқчиман” каби жумлалар қулоғимизга тез-тез чалинади. IELTS сертификатига эга инсонга эса катта “плюс”и бор номзоддек қаралади. Хоҳ ишга кириш арафасида, хоҳ янги лойиҳа устида турган бўлсин унинг имкониятлари юқори баҳоланади. 6-6,5 баллга эга бўлиш, айни пайтда сенсация эмас. Лекин Ўзбекистонда ҳам IELTS чўққисини забт этганлар бор. Албатта, дастлаб бу натижани йигитлар қайд этган бўлса, эндиликда биринчи ўзбекистонлик аёл ҳам бундай муваффақиятни қўлга киритди.
QALAMPIR.UZ биринчилардан бўлиб, 9 баллик IELTS сертификатига эга чиққан аёл ўқитувчи Маъмура Йўлдошева билан суҳбатлашди.
Интервьюда Маъмура Йўлдошева ўзининг АҚШдаги ҳаёти ва айни дамда Ўзбекистондаги фаолияти, эришган натижаси ортидаги меҳнати ҳамда ўзбек жамиятида аёл-қизларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.
Маълумот учун, Маъмура Йўлдошева 1988 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. У 7-синфлик чоғида Америка Қўшма Штатларига оиласи билан яшаш учун кетади. Дастлаб Американинг Техас штатида Fullmore Middle school’да, ундан кейин Liberal Arts and Science Academyʼда 12-синфгача таҳсил олади. Сўнгра The University of Texas at Austin’да компьютер ва иқтисод фани мутахассислиги бўйича бакалавр босқичида ўқиб, кейин Hawai’i Pacific Universityʼда бизнес бошқаруви йўналишида магистратура босқичида таҳсил олади. 24 йил давомида АҚШда яшаб, таҳсил олиб Ўзбекистонга қайтган Маъмура Йўлдошева айни вақтда Тошкентда инглиз тилидан дарс бериб келмоқда.
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси