Аёллар ўртасидаги “Australian Open” финалчилари аниқ бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳслари финалчилари аниқ бўлди. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик Елена Рибакина ва беларуслик Арина Соболенко билан кортга чиқади.

Ярим финалда Елена Рибакина америкалик Жессика Пегулани  6/3, 7/6, 9/7 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финалда Арина Соболенко украиналик Элина Свитолинани  6/2, 6/3 ҳисобида мағлуб этди ва Австралия очиқ чемпионати финалига йўл олди.

Маълумот учун, Елена Рибакина Москвада туғилган ва 2018 йилгача Россия шарафини ҳимоя қилган. У 2022 йилда Қозоғистон фуқаролигини қабул қилиб, шундан буён барча халқаро турнирларда Қозоғистон номидан иштирок этади. Шунингдек, Рибакина 2022 йилда Уимблдонда ғолиб чиққан ва 2023 йилда Австралия очиқ чемпионати финалига чиқиб, ўша пайтда Соболенкога ютқазган. Арина Соболенко эса 2023 ва 2024 йилларда Австралия очиқ чемпионатида ғолиб бўлган, бироқ ўтган мавсумда финалда америкалик Мэдисон Кизга имкониятни бой берган. Мусобақанинг финал учрашуви жорий йилнинг 1 февраль куни якунланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси қарийб 75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Арина Соболенко “Australian Open” Елена Рибакина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг