Аёллар нега Бош прокуратура, Сенат, Вазирлар Маҳкамасида жанжал уюштирди?
Жамият
−
07 Март 2020
19747Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали 19 нафар фуқаронинг қабули ўтказилди. Маълумотларга кўра, 2020 йил 6 март куни Г.Каримбекова, Х.Эргашева, Г.Хужаханова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносига кириб, жанжал уюштириб, Бош прокурор қабул қилишини сўраган.
Таъкидланишича, бош прокурор хизмат сафарида бўлганлиги сабабли ушбу фуқаролар Бош прокурорнинг 1-ўринбосари Абдуҳалим Холмахматов томонидан қабул қилинган.
“Г.Каримбекова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ фуқаролар 2020 йилнинг 4 март куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаролар қабулхонасида жанжал уюштирганлиги учун Бош прокурорнинг 1-ўринбосари томонидан шахсан қабул қилинган”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.
Аниқлик киритилишича, ушбу фуқаролар бир неча маротоба Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосарлари қабулида бўлиб, мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва ёзма жавоб хатлари берилган.
“Мазкур фуқаролар доимий равишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда тартибсизликлар уюштириб, ноқонуний талаблари билан эътиборни ўзларига жалб қилиб келмоқда”, дейилади хабарда.