Аёл эрининг хиёнатига чидолмасдан ўз жонига қасд қилди

Жамият

image

Жиззах вилоятида аёл киши эрининг хиёнатига чидолмай, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2019 йилнинг март ойида Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Қашқабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Г. турмуш ўртоғи А.Ў. билан жанжаллашган. А.Г. эридан аразлаб, мазкур маҳаллада яшовчи ота-онасининг уйига кетиб қолган.

Шундан кейин аёл эрининг уйига қайтиб бормаган. Бу вақт ичида эркак бошқа аёл билан бирга яшай бошлаган. Тез орада аёл ҳомиладор бўлиб қолган.

Вақт ўтиб, фуқаро А.Г. эрининг бошқа аёл билан яшаётгани ва у аёлнинг ҳомиладор эканлигини билиб қолган. Воқеадан тушкунликка тушиб, ўзининг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб тан жароҳати етказган.

Ҳозирда бемор туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Аёл

Баҳолаганлар

1377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг