Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби ўзгарди
Жамият
−
11 Март 2019
13823Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 мартдаги қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:
- ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
- миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;
- тиббий маълумотнома;
- транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.
LiveБарчаси