Айби исботланмаган эркак 28 йилдан сўнг қамоқдан озод этилди

Олам

image

Тўрт ёшли қизчани ўлдиришда айбланган, аслида эса айбсиз эркак хатолик туфайли 28 йил қамоқда ўтирди. Бу ҳақда “The Mirror” хабар бермоқда.

1988 йилнинг июль ойида АҚШнинг Филадельфия штатида яшовчи тўрт яшар Барбара Жин Хорннинг жасади уйи яқинидаги телевизор остидаги картон қутидан топилди. Тўрт йил ўтгач, унинг қўшниси Уолтер Огрод қотилликда айбланиб ҳибсга олинди. Қизнинг ўлими пайтида Огрод 23 ёшда эди ва у нонвойхонада ҳайдовчи бўлиб ишларди.

1996 йилда иккинчи суд жараёни бўлиб ўтди. Оқибатда аутизм билан касалланган эркак қотилликда ва Хорн билан жинсий алоқада бўлганликда айбланди. У ўлимга ҳукм қилинди ва 28 йил Пенсильвания штатидаги Феникс қамоқхонасида сақланди.

2020 йилнинг январь ойида ДНК тестида воқеа жойидан олинган намунанинг Огрод ДНКига мос келмаслиги аниқланди. Энди прокурорларнинг тасдиқлашича, унинг қотилликка алоқадорлиги исботланмади. 5 июнь, жума куни ундан айбловлар олиб ташланди ва ўлим ҳукми бекор қилинди.

Суд Огродни сохта айбни тан олишга полиция кўндирган, деб топди. Огроднинг адвокати Жеймс Роллинснинг сўзларига кўра, унинг мижози мамнун. Унинг сўзларига кўра, Огрод озод бўлганидан кейин қиладиган биринчи нарса бу оилавий барбекю тайёрлаш бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

суд қамоқхона

Баҳолаганлар

587

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг