Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
22 Март 2022
8961Нидерландиянинг “Аякс” футбол клуби ҳамда Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Воқеа Камерунда дарвозабон миллий терма жамоа лагерига кетаётган вақтда содир бўлган. Тўқнашув натижасида иккала машина ҳам жиддий шикастланган бўлса-да, футболчи жароҳат олмаган. Андре Онана ЖЧ-2022 саралаши доирасида Жазоирга қарши иккита ўйинда иштирок этишга тайёр.
Онана “Барселона” тарбиялнувчиси ҳисобланади. У 2015 йили 150 000 минг евро эвазига Аместердамнинг “Аякс” жамоаси сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида Онана 4 учрашувда майдонга тушди ва 8 гол ўтказиб юборди.
Маълумот ўрнида, Камерун ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин жорий йилнинг 25 март куни, иккинчи ўйин 29 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси