Аввал ичишди, кейин бири иккинчисини ўлдирди
Жамият
−
09 Октябрь 2019
5865Ичкиликка ружу қўйиш, спиртли ичимликнинг инсон руҳияти, хулқига салбий таъсири оқибатида юзага келаётган жиноятлар ёки бу иллатнинг оилалар, инсонлар тақдирини ўзгартириб юбораётгани ҳақида кўп мисоллар келтириш мумкин.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида икки дўст спиртли ичимликлар сабаб бошлаган "зиёфат" нохушлик билан тугади.
Кеча, 8 октябрь куни соат 18:30 ларда фуқаро С.Л. (1977 й.т.) ўзининг Юнусобод тумани, 12-мавзедаги хонадонида таниши И.К. (1967 й.т.) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, у ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ уради. Натижада И.К. олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси