“Автомобилсиз кун”: Тошкентда мансабдорлар ишга жамоат транспортида келади

Жамият

image

Жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг таклифига кўра, экологияга автомобиллардан чиқинди газлар таъсирини камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид Президент фармони лойиҳасида келтирилган.

Қайд этилишича, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимларига жамоат транспортида иш жойига келиши орқали аҳолига намуна кўрсатиб бориш вазифаси юкланади.

Мазкур тартибнинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун экология ва транспорт вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланмоқда.

Маълумот учун, ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 14 февралигача давом этади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент "Автомобилсиз кун"

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг