Автомобиллар нархи бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмади – UzAuto Motors
Жамият
−
12 Март
9504UzAuto Motors компанияси бироз аввал эълон қилган баёнотига қўшимча изоҳ берди. Қайд этилишича, автомобиллар нархлари айни пайтда маълум қийматга оширилмаган.
“Компания хабаридаги асосий мақсад мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни назарда тутувчи дилерлар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимига ўтганини эълон қилиш эди.
Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, компания сайтида кўрсатилган нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган. Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5 – 6,7 фоизгача бўлган оралиқда қимматлаши айтилганди.