Автомобиллар ҳаракати тақиқланган вақтда неча киши ЙТҲлар сабаб ўлгани маълум бўлди
Local
−
20 May 2020 7639 1 minute
Жорий йилнинг апрель ойи давомида Ўзбекистонда 76 киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош бошқарма маълумотига кўра, апрель ойида мамлакатда 336 та ЙТҲ содир бўлган. Шуларнинг 64 таси одамларнинг ҳалок бўлиши билан якунланган.
Бир ой давомида ЙТҲлар сабаб вафот этганларнинг 38 нафари ҳодиса жойида, 38 нафари шифохоналарда жон берган. ЙТҲ ларда жам 334 киши жароҳатланган.
Барча ЙТҲларнинг 38 таси болалар иштирокида, 168 таси пиёдалар иштирокида содир бўлган. Шунингдек, 8 та ҳолатда маст ҳайдовчилар аварияга сабаб бўлган, 4 та ЙТҲ оғир оқибатга олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон карантин сабаб 30 мартдан 20 апрелгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари, Вилоятлар марказларида автомобилда ҳаркатланишга тақиқ ўрнатилганди. Фақатгина махсус рухсатномаси бор ҳайдовчиларга автомобилдан фойдаланишга рухсат берилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August