Автомашиналар тўқнашуви оқибатида 32 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
28 Октябрь 2023 8812 1 дақиқа
Миср пойтахти Қоҳирани Искандария шаҳри билан боғловчи шосседа автомашиналарнинг тўқнашуви юз берди. Оқибатда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мисрнинг Бухейра провинцияси хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автомагистралнинг 132-километрида автомобиллардан бирида мой сизиб чиққан ва катта тўқнашувга сабаб бўлган. Бир нечта машина ёниб кетган. Натижада 32 киши ҳалок бўлган, 60 киши жароҳатланган.
Воқеа жойига камида 20 та тез ёрдам машинаси етиб келган ва барча жароҳатланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказган. Прокуратура воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни Италия шимолида йўловчи автобуси панжарадан ўтиб, 10 метр баландликдан темирйўл рельсларига қулаб тушиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь