Автобусларда нималар тақиқланади?

Фойдали

image

Шаҳар автобусларида юраркан турли воқеаларга дуч келамиз. Чиптачи ёки ҳайдовчи йўловчини тартибга риоя қилмагани учун автобусдан тушириб юборганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ҳўш, автобусларда аслида нималар тақиқланади. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида шу тўғрида маълумот берилди.

Автобусда қуйидагилар тақиқланади:
•    йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
•    алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
•    ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
•    ойнадан ташқарига осилиш;
•    тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
•    ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
•    салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг