Автобусда касаллик юқтириб олиш хавфи каттами?

Жамият 5738
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 8 июндан "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятига рухсат берилган эди.

Белгиланган талабларга риоя қилиб жамоат транспортидан фойдаланилса касаллик юқишини олдини олиш мумкин. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?

"Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:

– транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

– автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

– ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин", дейди Ботир Қурбонов.

Аввалроқ, Тошкентдаги айрим автобус йўналишларида карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3
t
×