Автобус сайёҳлар билан бирга Байкал кўлига чўкиб кетди
Олам
−
20 Февраль 3952 1 дақиқа
Бугун, 20 февраль куни Россиянинг Сибир ҳудудидаги Байкал кўлида ичида хитойлик сайёҳлар бўлган автобус чўкиб кетди. Бу ҳақда губернатор Игор Кобзев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, музлаган кўл устидан ўтаётган сайёҳлик автобуси остидаги муз ёрилиб, транспорт воситаси сувга тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида етти нафар Хитой фуқароси ва автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, автобусдаги бир нафар сайёҳ қутқариб қолинган. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Воқеа юзасидан Иркутск вилояти прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Байкал кўли – дунёдаги энг чуқур кўл бўлиб, у сайёҳлар орасида машҳур маскан ҳисобланади. Сўнгги йилларда Россия ва Хитой ўртасидаги визасиз режим жорий этилгани ортидан мамлакатда хитойлик сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида 30 нафар киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси