Австриядаги сайловларда ўнг қанот популистик партияси ҳукмрон партиядан устун келди

Олам

image

Австрияда бўлиб ўтган парламент сайловларида мамлакат ўнг қанот популистик Австрия Озодлик партияси (APS) 29,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги бугун, 30 сентябрь куни дастлабки натижаларни эълон қилди.

Австриянинг амалдаги федерал канцлери Карл Нехаммер аъзо бўлган ҳукмрон Австрия Халқ партияси (АP) 26,5 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, бу партия 2019 йилда мамлакатда ўтказилган аввалги парламент сайловлари натижалари билан солиштирганда, сайловчиларнинг 11 фоизи қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлди. APS, аксинча, 2019 йилги натижасини 13 фоизга яхшилади.

Австрия социал-демократик партияси (SDPA) 21,1 фоиз сайловчиларни ўз томонига жалб этишга муваффақ бўлди (қўллаб-қувватлаш 0,1 фоизга камайган). Бу натижа билан SDPA Австрия Миллий кенгашида (парламент қуйи палатаси) учинчи йирик сиёсий куч бўлади.

“Янги Австрия ва либерал форум” (NEOS) партияси сайловларда 9 фоиз овоз олиб, аввалги натижасини 0,9 фоизга яхшилаган. Айни пайтда ҳукмрон коалициядаги Австрия Озодлик партиясининг ҳамкорлари бўлган “Яшиллар” 8 фоиз овоз олиб, 5,9 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашини бой берди.

Австрия Коммунистик партияси ва “Пивони севувчилар” партияси каби кичик партиялар Австрия парламентида вакилликка эга бўлиш учун зарур бўлган 4 фоиздан сезиларли даражада камроқ овоз олди.

Қайд этилишича, овозларни санашда почта орқали юборилган сайлов бюллетенларининг аксарияти ҳисобга олинган. Қолган овозлар 3 октябрга қадар санаб чиқилиши кутилмоқда.

Австриядаги парламент сайловларида ўнг қанот популистлар ғалаба қозонган бўлса ҳам , улар ҳукумат туза олмайди. Карл Нехаммер нафақат Австрия Озодлик партияси билан коалицияга кириш имкониятини, балки бу борада музокаралар олиб бориш ғоясини ҳам бир неча бор рад этган. Ўз навбатида, “Яшиллар” вакили сифатида Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен Австрия Озодлик партияси раҳбари Герберт Киклни мамлакат канцлери этиб тайинламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Австрия Карл Нехаммер SDPA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made