Австрияда келаси ҳафта канцлер алмашади
Олам
−
06 Январь
910Келаси ҳафта Австрияда янги канцлер лавозимга киришади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Александр Ван дер Беллен маълум қилди.
“Карл Нехаммер ўз лавозимини тарк этгандан сўнг Австрия ўтиш даври учун янги канцлерга эга бўлади. У келаси ҳафтадан ўз вазифаларини бажаришга киришади”, деди давлат раҳбари.
Австрия канцлери Карл Нехаммер жорий йилнинг 4 январь куни коалиция музокараларининг муваффақиятсизликка учраши сабабли ўз лавозимини тарк этишини эълон қилганди. Шунингдек, у Халқ партияси раҳбарлигидан ҳам кетишини билдирган. 2024 йил сентябрь охирида ўтказилган Миллий кенгаш (парламентнинг қуйи палатаси) сайловлари натижаларига кўра, ўнг қанот Австрия Озодлик партияси қарийб 29 фоиз овоз тўплаган.
Бугун, 6 январь куни Александр Ван дер Беллен парламент сайловларида ғолиб чиққан Австрия Озодлик партияси раҳбари Ҳерберт Кикль билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Учрашувда Австрия Халқ партияси ва Социал-демократик партия ўртасида янги ҳукуматни шакллантириш бўйича музокараларнинг муваффақиятсиз якунлангани туфайли юзага келган “вазиятнинг ўзгариши” муҳокама қилинади. Ҳозирча янги канцлер лавозимини ким эгаллаши ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда Бундестаг навбатдан ташқари йиғилишда канцлер Олаф Шольцга ишонишдан бош тортиб, шу билан Германияда муддатидан олдин парламент сайловларига йўл очганди. Шундан сўнг мамлакат Президенти Франк-Вольтер Штайнмайер канцлер Олаф Шольцнинг илтимосига биноан Бундестагни (парламент) тарқатиб юбориш қарорини қабул қилган.
LiveБарчаси