Австралияда сўнгги 103 йилликдаги энг йирик ёнғин бошланди
Олам
−
23 Июнь 2020
8077Кеча, 22 июнь куни Австралиянинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида йирик ўрмон ёнғинлари чиқди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, шунга ўхшаш энг йирик ёнғин бундан 103 йил муқаддам, 1917 йилда кузатилган.
Ёнғин сабаблари деб икки хил вариантни илгари суришмоқда. Биринчиси, бу табиий омил. Яъни, иқлимнинг исиб кетиши. Чунки ҳар йили, ёзнинг мана шу мавсумида Австралиянинг қатор ҳудудларида йирик ёнғинлар кузатилади.
Иккинчиси, инсон омили. Бунда кимдир қасддан ўт қўйган бўлиши мумкин.
“Ёнғинларнинг кенг кўламлиги ва уларнинг йириклигига қараганда бу иш бирор шахс томонидан амалга оширилганига ишонмайсан”, деди маҳалли Вермунд округи ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ёнғинларни ўчириш учун махсус 6 та вертолёт, 23 та тез тиббий ёрдам машинаси, 45 нафар ўт ўчирувчи ва 50 га яқин полиция ходими бириктирилган.