Австралияда катер портлаб кетди. Жабрланганларнинг аҳволи оғир 

Олам 1268
image
-

Австралиянинг Хоксбери шаҳрида катер портлаб кетди. Натижада саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий 9news телеканали хабар берган.  

Таъкидланганидек, ҳодиса Дангар-роуддаги кемалар тўхташ жойида содир бўлган. 

Катер ёнилғи қуйиш пайтида портлаб кетган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир нечта вояга етмаганлар портлашдан бироз олдин катерни тарк этган. 

Фавқулодда вазият содир бўлган жойга 12 та тез тиббий ёрдам гуруҳи ва иккита вертолёт етиб келган. 

Тўрт бемор оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, шунингдек, воқеа жойига келган иккита шифокорнинг ҳам аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 

Шу билан бирга, жабрланганларнинг бир қисми шифокорларнинг ёрдамига муҳтож бўлмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×