Австралияда болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Олам

image

Австралия ҳукумати болалар ва ўсмирларга ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаб, фойдаланувчилар учун ёш чекловларини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Энтони Альбанезе маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил охиригача қабул қилиниши режалаштирилган янги қонун болаларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилади ва интернет ёшларнинг онгига етказадиган зарарни камайтиришга ёрдам беради.

“Биз биламизки, ижтимоий тармоқлар жамиятга зарар етказади ва болалардан ҳақиқий дўстларни олиб қўяди, уларга ҳақиқий ҳаёт тажрибасини олишга имкон бермайди. Биз болалар ўз қурилмаларидан ажралиб, футбол майдонларига, волейбол майдончаларига, сузиш ҳавзаларига қайтишини истаймиз. Шундай қилиб, улар виртуал дунёдан узоқлашиб, ҳақиқий одамлар билан ҳақиқий тажрибага эга бўлади”, дейди Альбанезе.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, болаларнинг бундай тармоқларга кириши учун минимал ёш ҳали белгиланмаган, бироқ қонун 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёшни қамраб олиши мумкин.

Австралиянинг консерватив мухолифат етакчиси Питер Даттон бу таклифни қўллаб-қувватлади ва бу қонун борасидаги  ҳар бир кечикиш болаларни янада заифроқ қилишига амин эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия болалар ижтимоий тармоқ ўсмирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made