Австралияда бир кунда 90 та кит ҳалок бўлди
Олам
−
22 Сентябрь 2020
9094Австралиянинг ғарбий қисмидаги Тасмания оролида 90 та кит нобуд бўлди. Бунга жониворларнинг ўзини қуруқликко отгани сабаб бўлди.
Жами 270 га яқин кит ўзини қирғоққа улоқтирган. Қутқарувчилар етиб келганида уларнинг 90 нафар ўлгани маълум бўлган. Қолган жониворларни сувга қайтариш учун эса икки кун кераклиги айтилмоқда. Қутқарув операцияси ноқулай об-ҳаво сабаб яна қийинлашяпти.
Ҳодиса Маккуори бўғозида содир бўлган. Биологлар ҳалок ўлган китлар сони ортиши мумкинлигини айтган. Китларнинг бундай ҳаракатига нима сабаб бўлгани номаълум.
Маълумотларга кўра, бундай кенг кўламли фожиа 2000-йиллардан бери юз бермаган. Аммо ҳар йили 2 мингдан ортиқ кит ўзини қирғоққа отади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь