Австралияда 16 ёшли қиз акула ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Австралия қитъасининг ғарбий соҳилида жойлашган Перт шаҳрида қизга акула ҳужум қилди. Оқибатда у вафот этди. Бу ҳақда “9News” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, йиртқич Перт шаҳридаги Оққуш дарёсида сузаётган 16 ёшли қизга ҳужум қилган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган шаҳар аҳолиси жабрланувчини сувдан олиб чиқиб, қутқарувчиларни чақирган. Бироқ у тез ёрдам етиб келгунига қадар воқеа жойида вафот этган.

Ғарбий Австралия штат полицияси маълумотларига кўра, бу воқеа 100 йилдан ортиқ вақт ичида Оққуш дарёсида биринчи ҳалокатли акула ҳужуми бўлди. Худди шундай воқеа 1923 йилнинг январида қайд этилган, ўшанда 13 ёшли бола ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, қизга ҳужум қилган “Йиртқич буқа акуласи” бўлиб, у “Тўмтоқ акула” деб ҳам аталади. Ушбу турдаги акулалар океаннинг қирғоқ сувларида яшайди. 2022 йилда Австралияда одамларга акула ҳужумининг 15 та ҳолати қайд этилган, улардан учтаси қурбонларнинг ўлими билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия ҳужум акула

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг